Медет Назаров Олимпиададаги иштирокини якунлади

Спорт

image

Бугун, 16 февраль куни ўзбекистонлик спортчи Медет Назаров Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларида тоғ чанғисининг слалом дастуридаги баҳсларда иштирок этди ва Олимпиададаги иштирокини якунлади.

Назаров дастлабки чиқишда 1:07,51 қайд этди. Бу орқали Медет маррага етиб келганида 33-поғонага жойлашди. Якунда эса 35-ўриндан жой олди. Иккинчи стартда Назаров айрим сабабларга кўра, иштирок этмади ва умумий рейтингдан жой ололмади.

Швейцариялик Лоик Мейар ушбу дастурда икки уринишдан сўнг Олимпия олтин медалини қўлга киритди. Кумуш медаль австриялик Фабио Гштрайнга насиб этган бўлса, норвегиялик Хенрик Кристофферсен бронза медалга эга чиқди. 

Шунингдек, кун доирасида ўзбекистонлик шорт-трекчи Даниил Ейбог 500 метр масофада кечган саралаш босқичида стартга чиқди ва рақибларининг қоидабузарлиги эвазига квалификациядан муваффақиятли ўтди. Энди у жорий йилнинг 18 февраль куни медаллар учун баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпиада Медет Назаров иштирок

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг