Ўзбекистонлик спортчи қишки Олимпиададаги иштирокини бошлади (видео)
Спорт
−
14 Февраль 1673 1 дақиқа
Бугун, 14 февраль куни Милан-Кортина – 2026 қишки Олимпия ўйинларининг расмий 8 кун баҳслари бўлиб ўтмоқда. Кун доирасида ўзбекистонлик Медет Назаров Олимпиададаги тоғ чанғиси бўйича гигант слалом дастурида баҳслар иштирок этди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Медет Назаров гигант слалом дастурида баҳсларда дастлабки чиқишда 1:25.75 сония натижа қайд этди. Бу орқали Медет маррага етиб келганида 48-поғонага жойлашди. Якунда эса 54-ўриндан жой олди. Тошкент вақти билан 17:30 да бошланадиган ҳал қилувчи стартдан кейин унинг мусобақадаги якуний ўрни аниқ бўлади.
Бугун, 14 февралдан 15 февралга ўтар кечаси 00:15 да шорт-трек бўйича 1500 метр масофадаги чорак финал баҳси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон делегацияси аъзоси Даниил Ейбог иштирок этади.
Live
Барчаси