Месси яна бир маррани забт этди

Спорт

image

Кеча, 9 ноябрь куни “Интер Майами” MLS плей-оффида “Нэшвилл” устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Аргентиналик футбол юлдузи Лионель Месси ушбу учрашувда 2  гол ва битта голга узатма амалга оширди. Шу тариқа Месси профессионал фаолиятидаги 400-ассистентни қайд этди. Бу ҳақда “Cadena SER” нашри хабар берди.


 “Нэшвилл”га қарши ўйинда Месси 10-дақиқада чап оёқ билан жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси билан ҳисобни очди. Иккинчи голи худди шу тарзда киритилди. Месси жамоасининг 4 голида Тадео Альенденинг голлига пас берди.

Ўйин сўнгида “Барселона”да ҳам, Аргентина терма жамоасида ҳам Месси билан бирга бўлган ва ҳозир унинг мураббийи Хавьер Маскерано ўйинчининг тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам ҳаракатларини юқори баҳолади.

“Мессини ўйини билан табриклашим керак, чунки у бизни юқори матбуотда биринчи бўлиб етаклаган. 38 ёшида бугунги кунда ҳам прессинг қилаётганини кўриш ҳайратланарли. Мессининг тўп билан қилган ишлари ҳаммага маълум, аммо унинг тўпсиз қилган ишлари чиндан ҳам ақл бовар қилмайди”,  деди мураббий.

Шунингдек, Месси энди 400 та голга узатмага эришган тарихдаги иккичи футболчи бўлди. Барча даврларнинг энг яхши ассист муаллифи Ференс Пушкаш ҳисобланади.  У фаолияти давомида жами 404 та голга узатма амалга оширган.

Маълумот учун, Месси жорий мавсумда клуби сафида барча мусобақалар доирасида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 40 та гол урди ва 17 та голли узатма амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лионель Месси жорий йилнинг 5 ноябрь куни Касея марказида ўтган Америка бизнес-форумида Майами мэри Фрэнсис Суарес томонидан шаҳарнинг рамзий калитини қабул қилиб олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси MLS “Интер Майами” Ференс Пушкаш 400-ассистент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг