“Милан” дербида ғалаба қозонди
Спорт
−
09 Март 688 1 дақиқа
Кеча, 8 март куни Италия А Сериясининг 28-туридан ўрин олган Милан дербиси бўлиб ўтди. Унда расмий мезбон “Милан” “Интер” устидан кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Россонери” Милан дербисида рақибини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голни 35-дақиқада Первис Эступиньян киритди.
Шу тариқа, “Милан” бу мавсумда ашаддий рақибига қарши ўтказилган иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Жамоалар ўртасидаги биринчи учрашув ҳам худди шу – 1:0 ҳисобида якунланганди. Ўша мағлубият “Интер”нинг А Сериядаги сўнгги мағлубияти бўлиб қолган эди. Шундан сўнг миланликлар 15 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияни қайд этиб, сўнгги саккизта баҳсда ғалаба қозонишган.
Ҳозирда Италия А Серияси турнир жадвалида “Интер” 67 очко билан пешқадам бўлиб турибди. “Милан” эса 60 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Кейинги турда “Интер” жорий йилнинг 14 март куни “Аталанта”ни қабул қилади. “Милан” эса бир кундан сўнг сафарда “Лацио”га қарши майдонга тушади.