Минглаб Airbus самолётларида носозлик аниқланди

Олам

image

Минглаб Airbus самолётларидаги асбоб-ускуналарда носозлик аниқланди ва бу ҳолат парвозлар жадвалида узилишлар ҳамда рейслар бекор бўлишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Европа авиация ишлаб чиқарувчиси кучли қуёш нурланиши самолётни бошқариш учун зарур бўлган маълумотларни бузиб юбораётганини айтмоқда. Муаммо жорий йилнинг 30 октябрь куни АҚШнинг Флорида штатида, Jet Blue авиакомпаниясига тегишли A320 самолёти билан содир бўлган ҳодисадан сўнг аниқланган. Ўшанда у баландликни кескин йўқота бошлаган ва мажбурий қўнишни амалга оширган. Камида 15 киши жароҳат олган. 

Муаммо энг машҳур модель – А320, шунингдек А318, А319 ва A321 самолётларига тааллуқли. Умумий ҳисобда бу қарийб 6 мингта бортни ташкил қилади. Шундан тахминан 5100 тасида нисбатан оддий дастурий таъминотни янгилашнинг ўзи кифоя қилади. Эски самолётларда эса ускунани алмаштириш ҳам талаб қилинади ва бунинг учун уларни вақтинча эксплуатациядан чиқаришга тўғри келади.
 
Британия авиация регламент идораси бу жараёнлар “маълум даражада узилишлар ва авиапарвозларнинг бекор қилинишига” олиб келиши эҳтимоли юқори эканини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йил бошидан дунё бўйлаб самолёт ҳалокатларида вафот этганлар сони 400 кишидан ошгани ҳақида хабар берилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Airbus А320

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг