Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди
Жамият
−
17 Июнь 2631 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 17 июнь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан “Марказий Осиё –Хитой” иккинчи саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, бўлажак тадбирда кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилади.
Шавкат Мирзиёев Хитой Раиси Си Цзиньпин билан ҳам музокара ўтказади.
Таъкидлаш жоизки, бу форматдаги биринчи саммит Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 2023 йил май ойида Хитойнинг Сиань шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 июнь куни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Қозоғистонга борганди. Хитой раҳбарининг самолёти Қозоғистон чегарасидан пойтахт аэропортигача Қозоғистон Ҳаво мудофааси кучлари қирувчи самолётлари томонидан кузатиб борилган.
Live
Барчаси