Мирзиёев Москвага борди (видео)
Олам
−
08 Май 7512 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба байрамини нишонлаш учун Москва шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан бугун, 8 май куни Ғалаба боғига ташриф буюриб, хотира маросимида иштирок этганди.