Мирзиёевнинг Мўғулистонга илк ташрифи якунланди (видео)

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга давлат ташрифи якунига етди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, тарихдаги биринчи бўлган ушбу ташриф Ўзбекистон ва Мўғулистон муносабатларида янги босқични бошлаб берди ва кўп қиррали ҳамкорлик ривожи учун кенг имкониятлар очган.

Давлат раҳбари кеча, 24 июнь куни Улан-Батор шаҳрида Президент Ухнаагийн Хурэлсух билан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда музокара ўтказди. Амалий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва саноат соҳаларида кооперацияни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Якунда Кенг қамровли шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация имзоланди.

Президентлар рафиқалари билан икки мамлакат санъат усталарининг қўшма концертида иштирок этдилар. 

Бугун давлат раҳбари рафиқаси билан “Их Тэнгэр” мажмуасига ташриф буюрди. Президентлар ва биринчи хонимлар биргаликда дарахт экди. Анъанавий "Наадам" ўйинлари томоша қилинди.

Ташриф тадбирлари якунлангач, Ўзбекистон Президенти Тошкентга жўнаб кетди. Аэропортда олий мартабали меҳмонларни Мўғулистон Ташқи ишлар вазири Батмунх Батцэцэг ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Мўғулистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг