Москва АҚШнинг Россия империясининг қарзини тўлаш талабига жавоб берди
Олам
−
18 Январь 22773 1 дақиқа
Россия АҚШ судидаги “империя” қарзи бўйича 225 миллиард доллар миқдоридаги даъвони бекор қилишни талаб қилди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Noble Capital Америка инвестиция фонди даъвосидаги жавобгарларнинг манфаатларини ҳимоя қилаётган юрист Сергей Соколовнинг айтишича, Россия Федерацияси 1916 йилги эски империя облигациялари бўйича жавобгарликни ҳар доим инкор этган.
“Ушбу қарз 1918 йилда Совет ҳукумати томонидан бекор қилинган. На СССР, на Россия Федерацияси халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ унга жавобгарликни ҳеч қачон тан олмаган. Улар аллақачон “тарихнинг ахлат саватига ташланган эди”, дейди у.
Соколовнинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси даъвогарни 30 январга қадар даъвосини қайтаришга чақирган.
“Агар бу амалга ошмаса, биз АҚШнинг “Чет эл давлатлар иммунитети тўғрисида”ги қонуни асосида даъвони кўриб чиқилмаслиги тўғрисида ариза берамиз”, дея қўшимча қилган юрист.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Американинг Noble Capital RSD инвестиция фонди Россиядан Россия империяси облигациялари бўйича мажбуриятларни ундириш бўйича АҚШ федерал судига даъво киритгани ҳақида хабар берилган эди.