Москвада она 6 яшар боласини бўлаклаб, кўлга улоқтирди
Олам
−
18 Ноябрь 3244 2 дақиқа
16 ноябрь куни Москванинг шарқий қисмидаги Гольяновский кўлидан одам қолдиқлари топилди. Бу ҳақда Москва прокуратураси ва Тергов қўмитасига таяниб, “Meduza” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, экспертиза натижасида топилган тана қисмлари 7-10 ёшлар атрофидаги болага тегишлилиги аниқланган. Қолдиқлар кичик бинафша рангли сумка ичига солиб ташлаб кетилган.
Орадан кўп ўтмай, кўлдан боланинг боши ҳам топилгани маълум бўлди. Жасаднинг асосий қисми эса Москва вилояти Балашиха шаҳридаги хонадонлардан бирида – унинг онаси яшаган уйдан топилган.
Тергов органлари ҳозирча жиноят тафсилотларини очиқлагани йўқ. Бироқ, боланинг онаси жиноятда гумонланиб қўлга олинган. Аёл қотилликни содир этганини тан олган, аммо унинг сабабларини изоҳлаб бера олмаган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан аёлнинг шахси очиқланмаган бўлса-да, таҳририятга у ҳақида маълумотлар келиб тушган. Қайд этилишича, аёлнинг исми Елена, у 31 ёшда. У Шолохов номидаги Москва давлат гуманитар университетида ўқиган. Доимий иш жойи бўлмагани учун турли дўконларда курьер ва сотувчи бўлиб ишлаган, мунтазам микрокредитлар олган ва оқибатда унинг қарзи 100 минг рублдан ошган.
Шунингдек, Еленада руҳий муаммолар кузатилган. У ижтимоий тармоқларда ўзини “жодугар” ва “дунёлар орасидаги йўлбошчи” деб атаган. Унга параноид шизофрения ташхиси қўйилган, психиатр рўйхатида турган ва синтетик моддалар истеъмол қилгани айтилади.
Боланинг бувиси полицияга унинг бедарак йўқолгани ҳақида биринчилардан бўлиб хабар берган. Марҳум боланинг исми Мирослав бўлиб, у 6 ёшда ва ногиронлиги мавжуд бўлгани учун юролмаган.
Ҳибсга олиш вақтида Елена жонига қасд қилишга уринган, бироқ охирги лаҳзада мушукларига ачингани сабабли бу фикрдан қайтган. Унинг тўртта мушуги бўлган. Қариндошларининг айтишича, ҳайвонларни “болаларидан кўпроқ” яхши кўрган.
Қобилова Комила
Live
Барчаси