Мубашшир Аҳмаднинг суди яна кейинга сурилди

3-саҳифа

image

Бугун, 29 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида диний олим ва блогер, “Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)нинг навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ, ушбу мажлис яна бошқа кунга қолдирилди. Бу ҳақда “Azon Global” портали хабар берди. 

Нашрнинг ёзишича, суд мажлиси жорий йилнинг 2 октябрь куни соат 16:00 га кўчирилган. 

Суднинг нима сабабдан кейинга сурилгани ҳақида эса расмий маълумот тақдим этилмаган. 

Қайд этиш жоиз, бу Турсуновнинг иши бўйича суд мажлисининг биринчи марта қолдирилиши эмас. Унинг биринчи суди 19 август куни бўлиб ўтди ва айрим гувоҳлар келмагани айтилиб, суд иши 8 сентябрга қолдирилди. Иккинчи суд мажлисида иштирок этган гувоҳлар қўйилаётган айбловлар учун етарлича далиллар келтира олмади. Шундан сўнг, суд 15 сентябрга қолдирилди. Навбатдаги суд мажлисида Турсунов айблов моддаси бўйича сўралган саволга жавоб берди. 

Маълумот учун, Алишер Турсуновга нисбатан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 244-3-моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. 

Эслатиб ўтамиз, Мубашшир Аҳмаднинг бундан олдинги суд мажлиси жорий йилнинг 18 сентябрь куни бўлиб ўтган эди. Судда давлат айбловчиси Мубашшир Аҳмадга 7 йил қамоқ жазосини сўраганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Учтепа Мубашшир Аҳмад Алишер Турсунов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг