Мухлислар Ливия Бош вазири офисини ёқиб юборди (видео)

Спорт

image

Ливия пойтахти Триполида футбол ўйинидан кейин бошланган тартибсизликлар давомида мамлакат Бош вазири Абдель Хамид ад-Дбейбанинг офисига ўт қўйилди. Бу ҳақда “Xinhua” хабар берди.

Маълумотларга кўра, “Тархуна” стадионида бўлиб ўтган “Ал-Иттиҳод” ва “Ал-Сувайди” жамоалари ўртасидаги учрашув вақтида можаро юзага келган. Ҳакамнинг пенальти белгилашдан бош тортгани айрим футболчилар ва мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлган.

Шундан сўнг ғазабланган мухлислар майдонга югуриб чиқиб, тартибсизликлар бошланган. Стадион яқинида турган бир нечта автомобиль ёқиб юборилган.

Хабарларга кўра, Ливия қуролли кучлари оломонни тарқатиш учун ҳақиқий ўқ-дорилардан фойдаланган. Оқибатда бир нафар ҳарбий ҳалок бўлган, яна 7 киши жароҳат олган.

Кейинчалик тартибсизликлар пойтахтнинг бир неча ҳудудларига тарқалган. Намойишчилар бош вазир офисининг бир қисмини ёқиб юборгани ҳақида ҳам маълум қилинган.

Ливия расмийлари эса, ҳозирча ушбу вазият юзасидан расмий баёнот бермаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливия “Ал-Иттиҳод” “Ал-Сувайди”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг