“Музокара учун эмас”. Кападзе Индонезияга нега борганини айтди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезияга ташрифи Индонезия терма жамоаси бош мураббийи лавозими билан боғлиқ эмаслигини маълум қилди. Ўзбекистонлик мутахассис федерация билан музокараларни рад қилиб, сафарининг фақат реклама ва туризм мақсадида амалга оширилганини таъкидлади. Бу ҳақда CNN Indonesia хабар берди.


“Мен бу ерга туризм бўйича таклиф ҳурмати учун келдим. Шунинг учун Индонезия терма жамоасининг мураббийлиги учун федерацияси билан музокаралар режалари йўқ”,  дейди Кападзе.

Кападзе Жакартадаги “Истиқлол” масжидига ташрифидан сўнг жума намозини ўқишдан олдин масжиднинг ички қисмини ҳайрат билан кузатгани ва шаҳар билан танишгани ҳақида сўзлаб берди.

“Жакартада дўстларим мени илиқ кутиб олишди ва жуда ҳурмат кўрсатишди. Шунингдек, Индонезия ва Ўзбекистон ўхшашликлари, хусусан жума намози, бизни қувонтирди. Ташрифнинг шундай муқаддас фаолият билан бошлангани Худонинг марҳаматидир”,  дейди Кападзе.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Темур Кападзе Индонезия борганлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

туризм Индонезия Темур Кападзе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг