Наманганда Ҳажга юбориш учун 26 минг доллар сўраган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Ҳаж зиёратига юбориш эвазига 26 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган шахс Чуст туманида истиқомат қилувчи 4 нафар фуқарони “Ҳаж-2026” мавсумида ислом динининг асосий фарзларидан бирини адо этиш учун ноқонуний йўллар билан Саудия Арабистонига юбориш эвазига 26 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Махсус ходимлар ҳамкорлигида Чуст туманида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 6 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида Умра зиёратига юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган Ҳаж

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг