Наманганда қабристон ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 16 май куни ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятидаги “Мавлоно” қабристони ёқиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Янги Наманган тумани ФВБга соат 14:56 да “Истиқбол” МФЙ Кўзгу кўчасидаги “Мавлоно” қабристонидаги қуриган ўтлар ёнаётгани ҳақида хабар тушган. Хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:09 да етиб бориб, ёнғин соат 15:29 да бартараф этилган. 

Билдирилишича, оқибатда қабристон ҳудудининг 50 квадрат метр жойи ёниб, зарарланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Туркистон кўчасида жойлашган вагон таъмирлаш депосида ёнғин содир бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Наманган қабристон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг