NASA Ойда қишлоқ қурмоқчи
Олам
−
01 Октябрь 5332 1 дақиқа
АҚШ Миллий аэронавтика ва космик тадқиқотлар бошқармаси (NASA) 2035 йилгача Ойда барқарор яшаш учун қишлоқ қурмоқчи. Бу ҳақда NASA раҳбари Шон Даффи Сиднейда бўлиб ўтаётган Халқаро астронавтика конгрессида сўз очди.
Даффига кўра, яқин ўн йил ичида NASA Ойда нафақат станция, балки одамлар яшаши учун барча инфратузилмага эга бўлган қишлоқ барпо этмоқчи.
NASA раҳбарининг қўшимча қилишича, у ерда одамларнинг доимий яшаши учун барча шароитлар яратилади. Шунингдек, янги қишлоқни атом энергетикаси билан таъминлаш, қишлоққа космонавтларни мунтазам жойлаштириш ва қурилишда Ой юзасидан топилган материаллардан фойдаланиш режалаштирилган.
Шунингдек, NASA 2026 йилнинг февралида “Artemida II” миссиясини ишга туширишни режалаштирмоқда ва тўртта астронавтни 50 йил ичида Ойга биринчи сафарга жўнатади. Бу сафарда Ойга қўниш режалаштирилмаган бўлса-да, космик агентликнинг асосий мақсади у ерда қишлоқ барпо этишни таҳлил қилишдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ SpaceX асосчиси ва бош директори Илон Маск агар оғир юк кўтарувчи ракеталар бўйича бир нечта муҳим ютуқларга эришилса, инсоният 2055 йилга бориб Марсда барқарор ва ўзини-ўзи таъминлайдиган колония ташкил эта олиши ҳақида айтган эди.
Бунёд Келдибоев
Live
Барчаси