“Насаф” 4-учрашувда ҳам мағлубиятга учради
Спорт
−
04 Ноябрь 1733 2 дақиқа
Kecha, 3 ноябрь куни Қаршининг “Насаф” жамоаси ОФК Элит Чемпионлар лигасининг 4-турида БААнинг “Ал-Ваҳда” клубига қарши майдонга тушди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари якунда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувнинг 42-дақиқасида “Насаф” футболчиси Сардорбек Баҳромов ҳисобни очишга муваффақ бўлди ва қаршиликлар биринчи бўлимни устунлик билан якунлади.
Иккинчи бўлим боши, 52-дақиқада “Ал-Ваҳда” ҳисобни тенглаштиришга эришди. Душан Тадичнинг аниқ узатмасидан сўнг Иньеки Огбу Абдувоҳид Неъматов дарвозасини ишғол қилди. Баҳснинг сўнгги дақиқалари, 89-дақиқада Кайо Канедонинг голи меҳмонларга ғалаба келтирди. Шу тариқа, Рўзиқул Бердиев шогирдлари 4-тур якунига келиб, 4 та мағлубият билан жадвалнинг энг қуйи поғонасида бормоқда.
Маълумот учун, ОФК Элит Чемпионлар лигасида айни дамда Саудиянинг “Ал Ҳилол” жамоаси 12 очко билан 1-ўринда бормоқда. “Ал-Ваҳда” “Насаф” устидан қозонилган ғалабадан сўнг очколарини 10 та етказган ҳолда 2, Эронннинг “Трактор” жамоаси 8 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Қаршининг “Насаф” жамоаси ОФК Элит Чемпионлар лигаси 1-турда Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” жамоасига, 2- турда эса “Ал-Ҳилол” жамоасига қарши учрашувларда мағлубиятга учраган эди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари умумий жадвалда сўнги ўринда бормоқда.
Live
Барчаси