Навоийда бир гуруҳ қизлар муштлашди (видео)
3-саҳифа
−
04 Июль 33471 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳридаги паркда бир гуруҳ қизлар жанжаллашиб, бир-бирини ургани акс этган видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 30 июнь куни фуқаролар Ж.Х. (2004 йилда туғилган қиз бола) ҳамда Т.Д. (2006 йилда туғилган қиз бола) Навоий шаҳридаги истироҳат боғидаги ўзларига нотаниш бўлган 4 нафар вояга етмаган қизлар (2010, 2011, 2012 йилларда туғилган) билан каруселда учиш вақтида ўзаро номуносиб муомала туфайли жанжаллашган. Билдирилишича, Ж.Х. ва Т.Д. қизларни калтаклаган.
“Ҳозирда ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижаси юзасидан қўшимча тарзда маълумот берилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда ўсмир қизлар йигит талашиб жанжаллашганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь