Назарбоев Москвадаги ҳашаматли маҳаллада махфий дачани ижарага олгани маълум бўлди

Олам

image

“Проект” суриштирув нашри Россия Федерал қўриқлаш хизмати Москвадаги Чумчуқ тепаликларида жойлашган ҳашаматли дачаларни юқори мартабали сиёсий арбоблар ва ҳукумат билан боғлиқ бизнесменларга ижарага бераётгани ҳақида хабар чоп этди.

Гап 1950-йилларда Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси аъзолари учун қурилган ёпиқ посёлка ҳақида бормоқда.

2015 йилда Федерал қўриқлаш хизмати қасрларни қайта таъмирлаган ва фақат Никита Хрушчевнинг собиқ қароргоҳини сақлаб қолган. Ўша пайтда қароргоҳда миллиардер ва Россия Президенти Владимир Путиннинг дўсти Геннадий Тимченко яшаб келган. 

Шундан сўнг, хавфсизлик хизмати бинолардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланишни тўхтатди ва уларни давлат хавфсизлиги билан махфий келишув асосида юқори лавозимли амалдорлар ва ишбилармонларга ижарага беришни бошлади.

Журналистик суриштирувда аниқланганидек, қасрни фақат сиёсий ҳомийлик билан ижарага олиш мумкин эди. Ижара нархи ойига 3,1 млн рублни ташкил этади. 

Picture background

Нашрга кўра, тўртта асосий гуруҳ ҳашаматли уйларни қўлга киритган: 

  1. Путин давридаги ҳукумат амалдорлари (энг катта гуруҳ) – собиқ Мудофаа вазири Сергей Шойгу, Россия Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов.
  2. Давлат билан алоқалари туфайли гуллаб-яшнаган таниқли бизнесменлар – Роман Абрамович ва Геннадий Тимченко.
  3. Кремль билан алоқалари бўлган маданият ва спортнинг таниқли намояндалари (масалан, хоккейчи Александр Овечкин ва актёр Олег Газманов). 
  4. Шубҳали шахслар, “мафиялар” ва уларнинг қариндошлари. 

Уйлардан бири Назарбоевга тегишли эди. У Мичуринск проспектида жойлашган.

Таъкидланишича, ижарачилар дачаларда доимий яшамайди, балки вақти-вақти билан ташриф буюришади. Манбаларга кўра, бу уйларда яшаш қулайлик эмас, балки расмийларга яқинлик кўрсаткичи сифатида қабул қилинади.

“Одамлар бу ерга ўзларини кўрсатиш ва мақом учун кўчиб келишади”, деб ёзган “Проект” нашри.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг