Биринчи президентнинг қариндошларини тўнаб кетишди
Олам
−
17 Ноябрь 14583 2 дақиқа
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг укаси, марҳум Болат Назарбоевнинг қариндошларига тегишли уй ўмариб кетилгани айтилмоқда. Бу ҳақда “Tengrinews” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, 2025 йилнинг 14 ноябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги Каргали қишлоғида кўплаб полиция машиналари тўпланиши аҳолининг эътиборини тортган. Маҳаллий аҳоли бу уй биринчи президент Нурсултон Назарбоевнинг укаси, марҳум Болат Назарбоевнинг қариндошларига тегишли бўлганини айтган.
Вилоят полиция бошқармасига кўра, қишлоқ аҳолиси тунда қийматли нарсалар ўғирланганини билдирган. Хабарга кўра, воқеа жойига тергов-оператив гуруҳ ва маҳаллий полиция инспекторлари етиб борган.
“Жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирги пайтда гумонланувчиларни аниқлаш ва ушлаш учун барча зарур тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Гумондорларни топиш учун барча ходимлар жалб қилинган ва йўриқномалар яқин ҳудудларга юборилган. Шу билан бирга, ўғрилик содир бўлган уйнинг айнан кимга тегишли экани аниқланмаган.
Маълумот учун, Болат Назарбоев 1953 йил 23 мартда Қозоғистоннинг Олмаота вилояти, Шамалган қишлоғида туғилган. Болат Назарбоев аграр ва инвестицион бизнес соҳасида фаолият юритган ишбилармон бўлиб, хайрия ишлари билан ҳам танилган. У “Салиқали урпақ” жамоат фондини ташкил қилган ва мамлакатдаги ёшларни қўллаб-қувватлаш, аграр лойиҳаларни ривожлантиришга ҳисса қўшган. Болат Назарбоев 2023 йил 13 ноябрда вафот этган. У Қозоғистонда бизнес ва хайрия фаолияти орқали танилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Назарбоев Москвадаги ҳашаматли маҳаллада махфий дачани ижарага олгани маълум бўлганди.
Live
Барчаси