Непалда вазирлар вертолётга осилган арқонда эвакуация қилинди (видео)

Олам

image

Бугун, 11 сентябрь куни Непалда ҳукумат амалдорлари ва сиёсатчилар оила аъзолари билан бирга ҳарбий вертолётлардан туширилган арқонлар ёрдамида эвакуация қилинди. Бу ҳақда “The Economic Times” хабар берди.

Нашр тақдим этган видеотасвирларга кўра, ҳукумат амалдорлари ва уларнинг оилалари ҳарбий вертолёт кабинасига кириш учун қутқарув слинглари ёрдамида томлар ва очиқ далалардан ҳавога кўтарилган. Ғазабланган минглаб намойишчилар пастдан уларни бақириб, ҳақоратлаган.

“Оммавий норозиликлар бош вазир Шарма Олини истеъфога чиқишга мажбур қилди ва у Дубайга қочишни режалаштирмоқда. Айни пайтда яна бир қанча вазирлар калтакланди ва собиқ бош вазир Натха Кҳаналанинг рафиқаси Ражялахми Читракар тириклайин ёқиб юборилди”, дея қўшимча қилинади хабарда.

Маълумот учун, Непал ҳукумати мамлакат пойтахти Катмандуда жорий йилнинг 4 сентябрда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар фаолиятига қўйилган чекловлар сабабли кенг кўламли норозилик намойишлари давом этмоқда. Тартибсизликлар чоғида жабрланганлар сони 500 кишига етган. Ҳокимият парламент атрофида ва шаҳар марказидаги муҳим нуқталарда комендантлик соати жорий қилишга мажбур бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Непал Молия вазири 65 ёшли Бишну Прасад Паудель Катманду кўчаларида қочиб кетаётгани, унинг ортидан эса юзлаб намойишчилар қувиб келиб, унио калтаклаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

эвакуация намойишчилар Непал Шарма Олини

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг