Неймар ЖЧнинг иккинчи ўйинини ҳам ўтказиб юборади
Спорт
−
10:08 613 1 дақиқа
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Гаитига қарши Жаҳон чемпионати учрашувини ҳам ўтказиб юборади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
“Сантос” клуби футболчиси 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги дастлабки ўйинда ҳам майдонга тушмаган эди. Ўша баҳсда Бразилия терма жамоаси Марокаш билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган.
34 ёшли футболчи жароҳатидан тикланиш жараёнини тезлаштиришга ҳаракат қилган бўлса-да, у ҳали тўлиқ тайёр ҳолатга келмаган. Шу сабабли Неймар “Д” гуруҳидан ўрин олган Гаитига қарши учрашувда иштирок этмайди.
Кеча, 18 июнь куни Бразилия футбол конфедерацияси Неймар жамоа билан бирга Филаделфияга йўл олмаслигини тасдиқлади. Футболчи Нью-Жерсида қолиб, Колумбия Парк ўқув марказида индивидуал машғулотларни давом эттиради.
Маълумот учун, Бразилия ва Гаити терма жамоалари ўртасидаги баҳс эртага, 20 июнь куни бўлиб ўтади.
Live
Барчаси