Нидерландия ЖЧ тарихидаги рекордни янгилади
Спорт
−
21 Июнь 10568 1 дақиқа
Бугун, 21 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг “Ф” гуруҳидан ўрин олган Нидерландия терма жамоаси иккинчи турда Швецияни йирик – 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа Нидерландия Жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордни янгилади. Бу ҳақда “Squawka” нашри хабар берди.
Манбага кўра, ушбу ғалаба нидерландларнинг мундиаллар гуруҳ босқичидаги мағлубиятсиз сериясини 18 та ўйинга етказди. Бу эса Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.
Нидерландия кейинги турда Тунисга қарши майдонга тушади. Агар жамоа ушбу учрашувда ҳам мағлубиятга учрамаса, ўз рекордини янада яхшилаш имкониятига эга бўлади.
Нидерландиянинг Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги сўнгги мағлубияти 1994 йилги мундиалда қайд этилган.
Ўшанда нидерландлар гуруҳ босқичининг учинчи турида Бельгияга 0:1 ҳисобида ютқазган. Учрашувда ягона голни бельгиялик ҳужумчи Филипп Альбер киритган. Шу баҳсдан кейин Нидерландия Жаҳон чемпионатларининг гуруҳ босқичида бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган.
Маълумот учун, айни пайтда Нидерландия ва Япония терма жамоалари “Ф” гуруҳида 4 тадан очко жамғариб, пешқадамлик қилмоқда.
Live
Барчаси