Оҳангаронда боғча мудираси ММТБ бошлиғи билан жанжаллашди (видео)
3-саҳифа
−
03 Ноябрь 39260 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ҳамда тумандаги 35-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори ўртасида содир бўлган жанжал акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Аниқланишича, бўлим бошлиғи С.М. ҳамда мактабгача таълим ташкилоти директори Х.А. ўртасидаги жанжалли вазият жорий йилнинг июль ойида содир бўлган. Маълум бўлишича, Х.А. иш фаолияти давомида турли қонун бузилишларига йўл қўйган. Бўлим бошлиғи С.М. томонидан огоҳлантиришлар берилганида Х.А. камчиликларни тан олмай, жанжалли вазиятни келтириб чиқарган.
“Ҳолат вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари томонидан атрофича ўрганилиб, қонунда белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилди. Жумладан, мактабгача таълим муассасаси директори Х.А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оҳангарон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 31-сонли мактабгача таълим муассасаси раҳбари давлат томонидан болаларга ажратилган озиқ-овқат маҳсулотларини талон-торож қилганди.
Live
Барчаси