Одамларни Умрага ноқонуний жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди
3-саҳифа
−
13 Март 4061 1 дақиқа
Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида фуқароларни фирибгарлик йўли билан Умра сафарига жўнатмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 февраль куни Ёзёвон тумани ўтказилган тадбир давомида 1965 йилда туғилган “Қоратепа” маҳалласида яшовчи шахс турфирма орқали аризачининг 4 нафар яқинларини 4100 АҚШ доллари эвазига Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан келишилган пуллардан 500 АҚШ долларини олаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, фуқародан 2400 доллар олган шахслар ушланган эди.
Live
Барчаси