ОФК Осиё кубоги ўтказилиш санасини эълон қилди

Спорт

image

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) 2024 йилда Қатар майдонларида ўтказиладиган Осиё кубогининг аниқ саналарини маълум қилди. Унга кўра, қитъа биринчилиги учун кураш 2024 йилнинг 12 январидан 10 февралига қадар бўлиб ўтади.

Турнир Қатардаги 8 та стадион – “Ал-Байт”, “Ҳалифа”, “Ал-Тумама”, “Education City”, “Ал-Жануб”, “Аҳмад Бин Али”, “Жассим Бин Ҳамад”, “Абдуллаҳ Бин Ҳалифа”да ўтказилади. 

Мусобақада словениялик мутахассис Сречко Катанец мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Турнирнинг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 11 май куни бўлиб ўтади.

Қайд этиш жоиз, Осиё кубоги дастлаб Хитойда 2023 йилнинг 16 июнидан 16 июлига қадар ўтказилиши режалаштирилган эди, бироқ 2022 йил 14 май куни ОФК Хитойнинг COVID-19 пандемияси ва Хитойнинг “Zero-Covid”сиёсати сабаб бўлган ҳолатлар туфайли турнирни чин юртида ўтказмаслигини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё кубоги Сречко Катанец

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг