Олимпия ўйинлари расман якунига етди
Спорт
−
23 Февраль 2885 1 дақиқа
Кеча, 22 февраль куни Италияда бўлиб ўтган 2026 йилги қишки Олимпия ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Маросим Веронадаги “Арена ди Верона” амфитеатрида ўтказилди. Шу тариқа 2026 йилги Олимпиада расман якунига етди.
Мусобақалар давомида жами 116 та медаллар жамланмаси ўз эгаларига топширилди. Ўзбекистон делегациясида икки нафар спортчи Даниил Ейбог ва Медет Назаров шорт-трек ҳамда тоғ чанғиси дастурларида мусобақаларда иштирок этди ва медаллар учун курашда рақибларига имкониятни қўлдан бой берди.
Умумий медаллар ҳисобида Норвегия етакчилик қилди. Норвегиялик спортчилар битта қишки Олимпия ўйинлари доирасида энг кўп олтин медаль қўлга киритиш бўйича рекорд ўрнатди.
Маълумот учун, навбатдаги 2030 йилги қишки Олимпия ўйинлари Францияда бўлиб ўтади.
Live
Барчаси