Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

Жамият

image

Кеча, 19 декабрь куни Олий Мажлис Сенатининг 12-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

Олий Мажлис Сенатининг мазкур масала юзасидан қабул қилинган қарорига мувофиқ, Маликахон Қаландарова судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, шундан беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси этиб сайланган.

Шунингдек, Аброрхон Акрамов, Жаҳонгир Жўраев, Носир Зайнабиддинов, Мансурбек Қурбонов, Жамоладдин Курязов, Ўктам Мамадиев, Шуҳрат Муллажанов, Умида Нишонова ва Одилжон Турдиев ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланган.

Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Олимжон Исмоилов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимидан, Т.Мирзаев, М. Эшимбетов, Б. Эргашев, шунингдек, ўз аризасига биноан А.Бекманов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда судьяларни навбатдаги ўн йиллик муддатга тайинлаш (сайлаш) тартиби бекор қилиниб, судьялик лавозимларига номзодларни дастлаб беш йил муддатга, кейинчалик муддатсиз даврга тайинлаш (сайлаш) тартибини белгиланиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олий Мажлис Сенати Олий суд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг