Олмаотада поездда 52 киши номаълум газдан заҳарланди
Олам
−
12 Декабрь 1909 1 дақиқа
Қозоғистондаги Олмаота-2 станциясида поездда 52 киши газдан заҳарланди. Ёрдам кўрсатиш учун 13 та тез тиббий ёрдам гуруҳи сафарбар қилинган. Бу ҳақда “Sputnik.kz” хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса табиий газдан заҳарланиш натижасида юзага келганини даъво қилишди. Бироқ, Қозоғистон миллий темир йўл оператори бу важларни рад этиб, заҳарли модда-углерод оксиди (ёқилғи тўлиқ ёнмаганда ҳосил бўладиган заҳарли газ) бўлганини айтмоқда.
Бундан ташқари, КТЖ (Казахстан темир жолы) ҳодисага ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билдирди.
"Заҳарланиш содир бўлган поезд "Йўловчилар ташиш" АЖга тегишли эмас ва хусусий ташувчига тегишли. Вагонлар фильмни суратга олиш учун киностудияга берилган", дейилади баёнотда.
Заҳарланиш оқибатида, 10 нафар бола касалхонага ётқизилган, улардан 2 нафари реанимация бўлимида, қолганлари ихтисослаштирилган бўлимларда. Касалхонага ётқизилган беморлар шифокорлар назорати остида. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда синов поезди 11 кишини босиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Сейсмик ускуналарни синовдан ўтказиш учун фойдаланилган № 55537 синов поезди Кунминдаги Луоянгжен станциясида поезд темирйўл чизиғининг эгри қисмида иш олиб бораётган ишчилар устига бориб урилган. Оқибатда воқеа жойида 11 киши ҳалок бўлган ва 2 киши жароҳат олган.
Live
Барчаси