OpenAI дунёдаги энг қиммат стартапга айланди
Технология
−
02 Октябрь 3071 2 дақиқа
АҚШнинг сунъий интеллект технологиялари ишлаб чиқишда етакчи ҳисобланган OpenAI компанияси дунёдаги энг қиммат хусусий компанияга айланди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
OpenAI SpaceX’ни ортда қолдириб, ходимлари акцияларини сотганидан сўнг 500 миллиард долларлик баҳога эришган. Ҳозирги ва собиқ ходимлар OpenAI акцияларини 6,6 миллиард долларга яқин суммада сармоядорларга сотган. Харидорлар орасида Thrive Capital, Soft Bank Group Corp., Dragoneer Investment Group, MGX ва T. Rowe Price бор. Бунгача дунёдаги энг қиммат хусусий компания Илон Маскнинг космик компанияси SpaceX ҳисобланарди.
2025 йил бошида OpenAI капитализацияси 300 миллиард доллар деб баҳоланган. Маскнинг компанияси ҳозир 400 миллиард доллар атрофида баҳоланмоқда. Ушбу икки стартап узоқ вақтдан бери ўзаро рақобат қилиб келади ва ҳатто бир-бирига қарши судга мурожаат қилган.
Маълумот учун, OpenAI 2015 йил декабрида Сем Альтман ва Илон Маск томонидан асос солинган. Маск 2018 йилгача директорлар кенгашида бўлган. 2023 йилда эса у ўзининг xAI номли сунъий интеллект стартапини ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ SpaceX асосчиси ва америкалик тадбиркор Илон Маск 500 млрд доллар бойликка эга тарихдаги илк одамга айлангани ҳақида хабар берилган эди. Маълумотларга кўра, Маскнинг бойлиги дастлаб ярим триллион долларга етган. Кейинчалик бу кўрсаткич 499,1 млрд долларгача пасайган бўлса ҳам, у ҳозирда Ларри Эллисондан 100 млрд доллардан ортиқ даромадга эга дунёдаги илк триллионерликка номзод бўлиб турибди.
Live
Барчаси