Паралимпиада-2024: Бугун 15 нафар ўзбекистонлик параспортчи медаллар учун курашади
Спорт
−
07 Сентябрь 2024 6719 1 дақиқа
Бугун, 7 сентябрь куни Париж шаҳрида якунланиб бораётган Паралимпиада ўйинларида Ўзбекистон вакиллари 6 та спорт турида баҳсга киришади.

Ўзбекистонлик параатлетларнинг чиқишларини соат 12:30 да пара велоспортчи Ғолиббек Мирзаёров бошлаб берса, 23:55 да пара енгил атлетикачи Маъруфжон Муродуллаев якунлаб беради.

Пара велоспорт ва пара енгил атлетикадан ташқари параспортчилар пара дзюдо, пара каноэ, пара пауэрлифтинг ва пара сузиш турларида курашга киришади.
Live
БарчасиБлогер “Real Sanjik” иши судга оширилди
08 Апрель