Пентагон АҚШ саноат базасини жанговар шайликка келтиришини эълон қилди
Олам
−
26 Март 6980 2 дақиқа
АҚШ Мудофаа вазирлиги Америка ўқ-дорилар арсенали учун ўта муҳим компонентлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича бир нечта ҳарбий-саноат корпорациялари билан келишув имзолади. Бу ҳақда Пентагон сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, Lockheed Martin ва BAE Systems компаниялари билан имзоланган шартнома THAAD ракетага қарши мудофаа тизимлари учун ўзи йўналтирувчи каллаклар ишлаб чиқаришни тўрт бараварга оширишни кўзда тутади.
“Таъминот занжиримиз хавфсизлигини таъминлаш асосий пудратчилар билан ҳамкорлигимиз каби муҳимдир. BAE Systems билан тузилган ушбу келишув талабнинг аниқ, барқарор ва узоқ муддатли экани ҳақида сигнал беради. Биз ҳамкорларимизга инвестиция киритиш, кенгайиш ва ходимларни ишга олиш учун зарур бўлган ишончни тақдим этамиз. Саноат базасини айнан шундай қилиб жанговар шайлик ҳолатига келтирамиз”, дейди Мудофаа вазирининг харидлар ва таъминот бўйича ўринбосари Майкл Даффи.
Мудофаа вазирлиги мамлакатнинг ушбу муҳим мудофаа қуролларини яратиш ва жойлаштириш имкониятлари АҚШ ёки унинг иттифоқчиларига душман томонидан таҳдид соладиган ҳар қандай хавфдан устун бўлишига кафолат беради.
Бундан ташқари, Пентагон Honeywell Aerospace компанияси билан ҳамкорликда навигация тизимлари ва радиоэлектрон кураш ечимларини ўз ичига олган муҳим компонентларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича доиравий келишув тузди. Lockheed Martin билан эса юқори аниқликдаги зарбдор ракеталар ишлаб чиқаришни тезлаштиришга қаратилган шартнома имзоланди.
“Reuters” маълумотларига кўра, 2022 йилда Россия ва Украина ўртасидаги қуролли можаро бошланганидан бери ҳамда Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий операциялари давомида АҚШ ўз қурол-яроғ захираларини, жумладан, артиллерия тизимлари, ўқ-дорилар ва танкка қарши ракеталарни миллиардлаб долларга қисқартирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Financial Times” (FT) нашри учта хабардор манбага таяниб АҚШ Эронга қарши ҳарбий операция бошланганидан буён бир неча йил давомида тўпланган ўта муҳим ўқ-дорилар захирасини сарфлаб юборгани ҳақида хабар берган эди.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель