Покистон-Афғонистон можароси ортидан помидор нархи ошиб кетди
Олам
−
24 Октябрь 3920 2 дақиқа
Покистон ва Афғонистон ўртасидаги чегараларнинг ёпилиши ҳар икки мамлакатда ҳам асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошишига сабаб бўлди, жумладан, жорий ой бошида жанубий осиёлик икки қўшни ўртасида жанг бошлангач, Покистонда помидор нархи беш баравар қимматлашди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Икки мамлакат ўртасидаги чегаралар 11 октябрдан буён ёпиқ ҳолда қолмоқда. Бу Покистоннинг ҳаво ҳужумлари ва қуролли тўқнашувларидан кейин содир бўлди – можаро 2 600 км узунликдаги низоли чегара бўйлаб кечиб, ҳар икки тарафда ҳам ўнлаб одамлар ҳалок бўлган. Бу 2021 йилда “Толибон” Қобулни эгаллаганидан бери кузатилган энг қаттиқ тўқнашув бўлди.
Қобулдаги Покистон-Афғонистон савдо палатаси раҳбари Хон Жан Алокозайнинг айтганича, жанг бошлангандан бери барча савдо ва транзит тўхтатилган.
“Ҳар куни ҳар икки тараф тахминан 1 миллион доллар йўқотмоқда”, деди у.
Мева-сабзавот, минераллар, дори-дармон, буғдой, шоли, шакар, гўшт ва сут маҳсулотлари икки давлат ўртасидаги йилига 2,3 миллиард долларлик савдо ҳажмининг асосий қисмини ташкил этади.
Покистон таомларида кенг қўлланадиган помидор нархи 400 фоиздан кўпроқ ошиб, 1 кг учун тахминан 600 покистон рупиясига ($2,13) етди. Афғонистондан асосан импорт қилинадиган олма нархи ҳам кескин ошган.
“Ҳар куни экспорт учун 500 тага яқин сабзавот контейнерларимиз бор, уларнинг барчаси тўхтаб қолди”, деди Алокозай.
Покистоннинг шимолий ғарбидаги асосий Торхам чегара ўтказиш нуқтасидаги расмийнинг маълумотича, тахминан 5 000 та контейнер ҳар икки тарафда ҳам тўхтаб қолган. Унинг айтишича, бозорда помидор, олма ва узум танқислиги аллақачон сезилмоқда.
Чегарадаги тўқнашувлар Исломобод томонидан Қобулдан чегара ортидан Покистонга ҳужум қилаётган жангариларни тўхтатишни талаб қилгандан сўнг бошланган. Покистон улар Афғонистон ҳудудидаги паноҳгоҳларда фаолият юритаётганини айтган, аммо “Толибон” бу айбловларни рад этган.
Қатар ва Туркияда ўтган ҳафта сўнгида ўтказилган музокараларда оташкесим тўғрисида келишувга эришилган ва у ҳозирча амал қилмоқда, аммо чегара орқали савдо ҳали ҳам қайта тикланмаган. Кейинги музокаралар 25 октябрь куни Истанбулда бўлиб ўтади.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь