Покистонда полиция машинаси портлатиб юборилди. Қурбонлар бор

Олам

image

Кеча, 6 август куни Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош шимоли-ғарбий ҳудудида полиция машинаси портлатиб юборилди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ҳодиса Хайбер-Пахтунхва провинциясининг Жанубий Вазиристон туманидаги Вана шаҳрида юз берган. Маҳаллий полиция бошлиғи Адам Хоннинг маълум қилишича, ҳужум оқибатида камида икки нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимини қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган, яна 14 киши жароҳатланган. Жабрланганларнинг аксарияти тасодифий йўловчилар.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига кўра, сўнгги ҳафталарда мамлакатнинг шимоли-ғарбий ҳудудларида жангарилар зўравонлигининг кучайгани қайд этилган. Оқибатда хавфсизлик кучларининг ўнлаб вакиллари ҳалок бўлган.

Ушбу ҳодиса учун ҳозирча ҳеч бир гуруҳ жавобгарликни зиммасига олмаган. Бироқ ҳукумат вакилларига кўра, асосий гумон “Теҳрик-э-Толибон Покистон” ҳаракатидан бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистоннинг Балужистон вилоятида фожиали ҳодиса юз берганди. Номаълум қуролланган шахслар йўловчи автобусга ҳужум қилиб, дастлаб 9 кишини гаровга олиб кетди, кейин эса уларни ваҳшийларча ўлдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон Хайбер-Пахтунхва

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг