Покистонда зилзила пайтида 100 дан ортиқ маҳбус қочиб кетди

Олам

image

Покистонда унча кучли бўлмаган зилзила юз бериши сабабли қамоқхоналар вақтинчалик бўшатилди, оқибатда 100 дан ортиқ маҳбус қочиб кетди. Бу ҳақда “Geo News” хабар берди.

Маълумотларга кўра, зилзила сабабли Карачи шаҳридаги Малир қамоқхонасидан эвакуация вақтида камида 216 нафар маҳбус қочишга уринган, аммо улардан 78 нафари ушланган. Қочиш ҳаракатлари давомида Жанубий Карачи шаҳрида камида битта маҳбус отишмада ҳалок бўлган, уч нафар хавфсизлик ходими эса жароҳат олган.

Қамоқхона бошлиғи Аршад Шаҳнинг сўзларига кўра, ўша пайтда 600 дан ортиқ маҳбус камерадан чиқарилган.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбари Зиё Уль Хасан Ланджар бундай оммавий қочишни охирги йилларда мамлакатдаги энг йирик қочиш деб таъкидлаган. У қочганларнинг барчаси аниқлангани ва ҳозир уларнинг қариндошлари яшайдиган жойларда ҳамда атрофдаги ҳудудларда текширувлар ўтказилаётганини билдирган.

Қамоқхона маъмурияти воқеа юз берган пайтда бу ерда жами 6022 нафар маҳбус сақланаётганини маълум қилган.

Ушланган маҳбуснинг айтишича, ерости тебранишлари сабаб юзага келган ваҳима одамларни дарвозани бузишга ундаган. Ҳокимият ҳодиса учун жавобгар ходимларга нисбатан қатъий чоралар кўришини ваъда қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Францияда бир қатор қамоқхоналар жиноятчилар ҳужумига учраганди, улар машиналарга ўт қўйиб, отишма уюштирганди. Номаълум шахслар Люин ва Валанс шаҳридаги ахлоқ тузатиш муассасалари яқинида автомобилларга ўт қўйган. Автоматлардан ўқ узилган, Калашников автоматидан ҳам 15 марта ўқ овози эшитилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон зилзила маҳбус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг