Португалиялик мотоциклчи Марокаш раллисида вафот этди

Спорт

image

Марокашда ўтаётган халқаро ралли мусобақасида португалиялик мотоциклчи Хорхе Брандао бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди. Бу ҳақда мусобақа ташкилотчиларининг расмийларига таянган ҳолда, AS нашри хабар берди.

Расмий маълумотга кўра, 46 ёшли Брандао кеча, 17 октябрь куни Эрфуд атрофида ўтказилган раллининг бешинчи ва якуний босқичида ҳалок бўлган. 216 километрлик масофани ўз ичига олган мусобақанинг 214-километрида Брандао қумтепага урилиб қулаб тушган. “Old Friends Rally” жамоаси аъзоси бўлган спортчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилиб, у вертолёт орқали Эрфуддаги шифохонага етказилган. Шунга қарамай, шифокорлар унинг маҳаллий вақт билан соат 13:55 да вафот этганини тасдиқлаган.

Маълумот учун, Хорхе Брандао Эндуро мусобақаларининг тажрибали иштирокчиси бўлган ва 2025 йилги Дакар раллисида Карлос Вентонинг ёрдамчи ҳайдовчиси сифатида қатнашган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон чемпионати биринчи лига вакили “Хан-Тенгри” клуби ҳужумчиси Диас Тулеу 19 ёшида вафот этганлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

бахтсиз ҳодиса Марокаш Хорхе Брандао

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг