Поездга тиббий буюмларни яширган вагон кузатувчилари ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Россия Федерациясидан Ўзбекистонга ноқонуний олиб келинаётган 2,4 млрд сўмлик тиббий буюм ва дори воситалари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида божхона идоралари ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. 

Хусусан, “Волгоград – Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган поезд “Қорақалпоғистон – темирйўл” халқаро ўтказиш пунктида текширилган. Натижада 7-вагон кузатувчиси бўлган – Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1981 йилда туғилган шахс томонидан вагоннинг ҳаво айлантириш шахтасига яшириб қўйилган, тахминан 913 млн сўмлик 30 турдаги 2742 дона стомотологик буюмлар, имплантлар ва ускуналар борлиги аниқланиб, расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, поезднинг 12-вагонида ҳам шунга ўхшаш ҳолат аниқланиб, вагон кузатувчиси бўлган – Тошкент шаҳрида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро томонидан божхона кўригидан яширин равишда олиб кирилган, тахминан 1,5 млрд сўмлик 12 турдаги жами 894 дона дори воситалари ҳамда тиббий анжомлар ашёвий далил сифатида олинган.

Маълум бўлишича, вагон кузатувчилари моддий манфаатдорлик эвазига тиббий буюм ва дори воситаларини Тошкент шаҳрига етказиб бериши керак бўлган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида сифати кафолатланмаган 3 турдаги 7 600 қути хирургия игна ипини 10 минг долларга сотаётган шахслар ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

дори тиббий буюм вагон кузатувчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг