Президент Жавоҳир Синдоровнинг Жаҳон кубогидаги ғалабасини эълон қилди

Спорт

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадасининг очилишидаги нутқида Жавоҳир Синдоров шахмат бўйича Жаҳон кубогида ғалаба қозонганини эълон қилди.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида якунига етган шахмат бўйича Жаҳон кубоги ғолиблигини қўлга киритди.

Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан 200 нафардан ортиқ шахматчи бош соврин учун кураш олиб борди. Жавоҳир Синдоров беллашувларнинг финалига қадар етиб келди. Ҳал қилувчи баҳсда Синдоровга хитойлик Вей Йи рақиблик қилди. Мазкур қарама-қаршиликнинг дастлабки икки партияси дуранг билан якунланганди. Якунда бугун ғолиб тай-брейкда аниқланди. Тай-брейк якунига кўра, Жавоҳир Синдоров 1,5 : 0,5 ҳисобларида ғалаба қозонди ва Жаҳон кубоги ғолибига айланди. 

Маълумот учун, Жавоҳир Синдоров мазкур мусобақа давомида Никита Петров (Черногория), Николас Теодору (Греция), Ю Янгйи (Хитой), Фредерик Сване (Германия), Хосе Мартинес Алкантара (Мексика), Нодирбек Ёқуббоев (Ўзбекистон) каби шахматчиларни енгиб, финалга қадар етиб келди. 

Тарихда бирон марта ўзбек шахматчиси Жаҳон кубоги финалига қадар етиб кела олмаганди. Энди ушбу муваффақият орқали Жавоҳир Синдоров 2026 йилнинг март ойида ўтказиладиган номзодлар турнирида иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев шахмат Жавоҳир Синдоров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг