Президент Жавоҳир Синдоровга уй совға қилди

Спорт

image

Шахмат бўйича Жаҳон кубоги соҳиби бўлган ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоровга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Президент совғаси – 3 хонали хонадон берилди, унинг мураббийлари эса пул мукофотлари билан тақдирланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Шунингдек, шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жавоҳир Санжарбекович Синдоровга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони берилди.

Қайд этиш жоиз, ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида якунига етган шахмат бўйича Жаҳон кубоги ғолиблигини қўлга киритди.

Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан 200 нафардан ортиқ шахматчи бош соврин учун кураш олиб борди. Жавоҳир Синдоров беллашувларнинг финалига қадар етиб келди. Ҳал қилувчи баҳсда Синдоровга хитойлик Вей Йи рақиблик қилди. Мазкур қарама-қаршиликнинг дастлабки икки партияси дуранг билан якунланганди. Якунда ғолиб тай-брейкда аниқланди. Тай-брейк якунига кўра, Жавоҳир Синдоров 1,5 : 0,5 ҳисобларида ғалаба қозонди ва Жаҳон кубоги ғолибига айланди. 

Маълумот учун, Жавоҳир Синдоров мазкур мусобақа давомида Никита Петров (Черногория), Николас Теодору (Греция), Ю Янгйи (Хитой), Фредерик Сване (Германия), Хосе Мартинес Алкантара (Мексика), Нодирбек Ёқуббоев (Ўзбекистон) каби шахматчиларни енгиб, финалга қадар етиб келди. 

Тарихда бирон марта ўзбек шахматчиси Жаҳон кубоги финалига қадар етиб кела олмаганди. Энди ушбу муваффақият орқали Жавоҳир Синдоров 2026 йилнинг март ойида ўтказиладиган номзодлар турнирида иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент совғаси Жавоҳир Синдоров Жаҳон кубоги соҳиби 3 хонали хонадон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг