Путин Украинада “муқаддас топшириқ”ни бажарган аскарлар билан Рождествони нишонлади (видео)
Олам
−
08 Январь 5538 2 дақиқа
Кеча, 7 январь куни Россия Президенти Владимир Путин Москва вилоятидаги Муқаддас Георгий черковида Украинага қарши урушда иштирок этган россиялик аскарлар ва уларнинг оила аъзолари билан рус православ Рождество байрамида иштирок этди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд етилишича, Путин маросимда ўз қўшинларининг Россияни ҳимоя қилишдаги “муқаддас топшириғини” адо этаётганини эътироф этган ва бирлик, хайрия ҳамда қуролли кучларни қўллаб-қувватлаш ҳақида байрам табриги йўллаган.
“Ушбу мўжизавий байрам дунёни эзгулик ва муҳаббат нури билан ёритади, миллионлаб инсонларга умид бағишлайди, авлоддан авлодга ўтиб келаётган ота-боболаримизнинг маънавий анъаналарига дахлдорлик қувончини туҳфа этади. Россия православ черкови ҳамда бошқа христиан конфессияларининг жамият бирлигини мустаҳкамлаш, бой тарихий асраб-авайлаш, ёшларни ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий руҳда тарбиялашга қўшган улкан, чинакам ноёб ҳиссасини алоҳида мамнуният билан қайд этмоқчиман”, деган Россия Президенти ўз табригида.
Россия раҳбари қора костюм кийиб, галстуксиз, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари билан бирга бўлган ва тадбир якунида аскарларнинг фарзандлари билан суҳбатлашган.
“Бугун биз Рождество байрамининг ёруғ ва улуғ кунини нишонлаяпмиз. Биз Худони кўпинча нажоткор, деб атаймиз, чунки у инсониятни қутқариш учун Ерга келган. Худди шундай, Россия аскарлари ҳам доимо, Тангри топшириғига биноан, ватанни ҳимоя қилиш, юртни ва унинг халқини асраш миссиясини бажаради. Россияда ҳар доим ҳарбийларга Худо топшириғи билан ушбу муқаддас вазифани адо этаётган инсонлар сифатида муносабатда бўлишган”, деган Путин ибодатхонада йиғилганларга.
Маълумот учун, Путин 2000 йилдан бери Рождество байрамларида қатнашади, аммо 2022 йилда бошланган уруш сабаб байрамни кўпроқ Москва яқинидаги “Ново-Огарёво” давлат қароргоҳида нишонлаб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин Янги йил байрамида ҳам Россия Қуролли Кучлари аскарлари ва қўмондонларини алоҳида табриклаган эди.
Live
Барчаси