Путин Зеленский билан Женевада учрашса, унга ҳимоя кафолати беришмоқчи

Олам

image

Швейцария Ташқи ишлар вазири Иньяцио Кассиснинг айтишича, Россия Президенти Владимир Путин Украина бўйича тинчлик конференциясини Женева шаҳрида ўтказса, Путинга суд таъқибидан иммунитет берилади. Бу ҳақда вазир журналистлар билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўз очди.

“Ўтган йили Швейцария ҳукумати халқаро ҳибс ордери остида бўлган шахсга қандай шароитда иммунитет берилиши қоидаларини белгилаган. Агар бу шахс шахсий ишлар учун эмас, балки тинчлик конференциясига келса, унга иммунитет тақдим этилади”, деган Иньяцио Кассис. 

Қайд этиш жоиз, 2023 йилнинг 7 мартида Гаагадаги Халқаро жиноий суд (ХЖС) Россия Президенти Владимир Путинга украиналик болаларни Россияга депортация қилиш айби билан ҳибсга олиш ордерини чиқарган эди. Ҳуқуқий жиҳатдан Швейцария бу ордер асосида Россия раҳбарини ҳибсга олишга мажбур.

Франция Президенти Эммануэль Макрон ҳам олдинроқ Владимир Путин ва Владимир Зеленский учрашувини Женевада ўтказиш ташаббуси билан чиққан эди. Унга кўра, агар учрашув ХЖС юрисдикциясини тан оладиган давлатда ўтказилса, Европа мамлакатлари “истисно қилишлари” мумкин. Швейцария аллақачон бу учрашувни ўтказишга тайёрлигини билдирган.

“Sky News” нашри АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари Россия, Украина ва АҚШ Президентларининг учрашувини ўтказиш жойи бўйича дастлабки келишувга эришгани ҳақида хабар берди. Маълумотларга кўра, учрашув Европада ўтиши керак. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио кеча, 18 август куни “Fox News” телеканалига берган интервьюсида Россия Президенти Владимир Путин Украина етакчиси Владимир Зеленский билан учрашишга тайёрлигини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, айни пайтда Россия ва Украина раҳбарларининг учрашувини ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Эммануэль Макрон Швейцария Иньяцио Кассис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг