Рамазон Темировнинг қозоғистонлик спортчига қарши жанги тасдиқланди

Спорт

image

Супер енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров 26 июль куни қозоғистонлик жангчи Асу Алмабаевга қарши октагонга кўтарилади. Бу ҳақда “ММА Вестник” хабар берди.

Манбага кўра, ушбу тўқнашув жорий йилнинг 26 июль санасида Абу-Дабида ўтказиладиган UFC Fight Night турнири доирасида бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, Темиров ўзининг сўнгги жангини жорий йилнинг март ойида америкалик Чарльз Жонсонга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра, ғалаба қозонган эди. Алмабаев эса охирги жангида португалиялик Манель Кейпега нокаут эвазига мағлуб бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Рамазон Темиров UFC Fight Night Асу Алмабае

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг