“Реал Мадрид” Билбаода йирик ғалабага эришди

Спорт

image

Кеча, 3 декабрь куни “Реал Мадрид” Суперкубок учрашувлари сабаб Ла Лига 19-турини муддатидан олдин ўтказди. Ушбу тур доирасида мадридликлар сафарда “Атлетик Билбао”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйин бошидан бошлаб Хаби Алонсо шогирдлари ташаббусни қўлга олди ва 7-дақиқада жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳисобни очди. Шундан сўнг мезбонлар бир неча бор жавоб қайтаришга уриниб кўрди, аммо “Атлетик Билбао”га аниқлик ва омад етишмади. Биринчи бўлимнинг 42-дақиқасида Мбаппенинг аниқ узатмасидан сўнг Эдуардо Камавинга ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида Мбаппе жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган кучли зарба билан дублни расмийлаштирди. Учрашув шу ҳисоб билан якун топди ва “Реал Мадрид” муҳим 3 очкони қўлга киритди.

Маълумот учун, “Реал Мадрид” ушбу ғалабадан кейин 36 очко жамғарган ҳолда Ла Лига турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. “Атлетик Билбао” эса 20 очко билан 8-поғонада бормоқда. Навбатдаги турда мадридликлар ўз майдонида “Селта” жамоасини қабул қилади. Эрнасто Вальверде шогирдлари эса “Атлетико Мадрид” билан баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

“Реал Мадрид” Хаби Алонсо “Атлетик Билбао”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг