“Реал Мадрид”нинг яна бир футболчиси жароҳат олди
Спорт
−
19 Ноябрь 950 1 дақиқа
Кеча, 18 ноябрь куни “Реал Мадрид” марказий ҳимоячиси Эдер Милитао Бразилия ва Тунис ўртасидаги ўртоқлик ўйини давомида жароҳат олди. Ўйиннинг 57-дақиқасида Милитао жароҳат сабаб майдонни тарк этди.
Биринчи бўлимда у аллақачон ноқулайлик белгиларини кўрсатган бўлса-да, ўйинни давом эттирди ва якунда жароҳат олди. Энди бразилиялик футболчи Мадридга қайтиб, клуб тиббий муассасаларида текширувдан ўтади. Жароҳатнинг қай даражада эканлиги ва футболчи қанча муддатда майдонга қайтиши мумкинлиги тиббий текширувлардан сўнг аниқ бўлади. Маҳаллий ОАВларнинг ёзишича, дастлабки белгилар мушак жароҳати бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда, тиззадаги муаммолар эса хавотирга сабаб бўлмаган.
Шу билан бирга, қироллик клубининг яна бир аъзоси Родриго ҳам бироз оқсоқланиб, 79-дақиқада захирага олинган. Якунда учрашув 1:1 ҳисобидаги дурранг натижа билан якунланди.
Маълумот учун, халқаро танаффус олдидан “Реал Мадрид”нинг бир қатор футболчилари, жумладан Орельен Тчуамени, Тибо Куртуа ва Федерико Вальверде жароҳат олган эди. Шунингдек, терма жамоага чақирилган Килиан Мбаппе, Эдуарду Камавинга ва Дин Хёйсен ҳам FIFA кунларидан жароҳат билан қайтди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь