“Барселона” асосий таркиб футболчиси жароҳат олди
Спорт
−
03 Декабрь 1339 1 дақиқа
“Барселона” ярим ҳимоячиси Дани Ольмо Испания Ла Лигасининг 19-турида “Атлетико Мадрид”га (3:1) қарши ўйинда олган жароҳати сабаб тахминан уч ҳафта майдонга туша олмайди. Бу ҳақда “Football today” нашри хабар берди.
Дани Ольмо учрашувни асосий таркибда бошлади ва 65-дақиқада “Барселона”нинг 2-голини киритиш чоғида ноқулай тарзда йиқилиб, чап елкасидан жароҳат олди. Шундан сўнг испаниялик футболчи шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди.
Манбага кўра, жароҳат туфайли Ольмо уч ҳафтага сафдан чиққан. Шу сабабли у Ла Лигада “Бетис”га қарши ҳамда Чемпионлар лигаси доирасида Германиянинг “Айнтрахт” жамоасига қарши ўйинларда майдонга туша олмайди.
Маълумот учун, Дани Ольмо 2024 йил ёзида Германиянинг “РБ Лейпциг” клубидан “Барселона”га келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда 27 ёшли ярим ҳимоячи барча турнирларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, “Барселона” ҳозирда 37 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. “Атлетико Мадрид” эса 31 очко жамғарган ҳолда 4-ўринда бормоқда.