“Реал” “Сити” ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
Спорт
−
20 Май 2481 1 дақиқа
“Реал Мадрид” “Манчестер Сити” ҳимоячиси Йошко Гвардиолни ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Fichajes” хабар берди.
Манбага кўра, Испания клуби раҳбарияти ҳимоя марказини кучайтиришни энг муҳим вазифалардан бири деб ҳисобламоқда ва Пеп Гвардиола жамоасининг асосий футболчиларидан бири бўлган 24 ёшли хорватияликни диққат билан кузатмоқда.
Хабарларга кўра, “Манчестер Сити” футболчи билан 2028 йил ёзига қадар амал қиладиган шартномага эга бўлгани сабабли уни қўйиб юборишни истамаяпти. Эҳтимолий трансфер қиймати тахминан 90 миллион еврога баҳоланмоқда.
Шунингдек, “Бавария” ҳам Гвардиол учун “Реал Мадрид” билан рақобат қилишга тайёр. Бироқ мюнхенликлар ушбу трансферни амалга ошириш учун аввал Ким Мин Жэ ёки Хироки Ито билан хайрлашиши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал Мадрид” ҳимоячиси Дани Карвахаль мавсум якунида жамоани тарк этишини маълум қилганди.

Live
Барчаси