“Рома” Жейдон Санчога 20 миллион фунтлик таклиф билан чиқди

Спорт

image

“Рома” клуби Англия терма жамоаси вингери Жейдон Санчони “Манчестер Юнайтед”дан сотиб олиш учун 20 миллион фунт стерлинг таклиф қилди. 25 ёшли футболчи ҳозирда асосий жамоа билан машғулотларга қўшилмаяпти ва унга 1 сентябрда трансфер ойнаси ёпилгунига қадар янги клуб топиш вазифаси қўйилган. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Санчо 4 йил аввал “Боруссия Дортмунд”дан “Манчестер Юнайтед” сафига 73 миллион фунт эвазига келиб қўшилган эди. Ўтган мавсумнинг бир қисмини “Челси”да ижарада ўтказган футболчи, лондонликлар уни сотиб олиш мажбуриятидан воз кечиб, 5 миллион фунт жарима тўлагач, ёзда “Юнайтед”га қайтган.

“Рома”дан ташқари, Чемпионлар лигасида иштирок этадиган “Ювентус” ҳам Санчога қизиқиш билдирмоқда. Рим клуби нафақат тўғридан тўғри трансфер, балки мавсум охирида сотиб олиш опсияси қўшилган ижара вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

Бироқ Санчонинг “Юнайтед” билан шартномаси келаси ёзда тугайди. Клубда уни яна бир йилга узайтириш шарти бор, аммо унинг юқори маоши бу масалани мураккаблаштирмоқда. “Юнайтед” ҳозирча футболчини сотиш тарафдори, аммо сентябрь яқинлашган сари ҳеч бўлмаганда иш ҳақи юкини камайтириш учун ижарага бериш эҳтимоли ошмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италиянинг “Милан” клуби “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Расмус Хейлундга жиддий қизиқиш билдирган эди.

Жаҳонгир Болтабоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Манчестер Юнайтед Рома Милан Жейдон Санчо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг