Россия диверсиялари чегарадан ўтди – Польша
Олам
−
21 Ноябрь 8773 1 дақиқа
Польша Бош вазири Дональд Туск бугун, 21 ноябрь куни билдиришича, Россия томонидан илҳомлантирилган ва ташкил этилган диверсиялар мамлакатни беқарорлаштириш ва заифлаштиришга қаратилган бўлиб, уларда “давлат терроризми” белгиларини кўриш мумкин.
Ўтган ҳафта охирида Варшава-Люблин йўналишидаги темирйўл релслари портлаш оқибатида зарарланди. Бу йўл Польша пойтахтини Украина чегараси билан боғлайди. Туск буни “диверсия акти” деб атади.
Москва эса айбловларни рад этди, Польша ҳукуматини “русофобия”да айблади ва Россиядаги Польша дипломатик муассасаларининг фаолияти ҳам чекланишини маълум қилди.
“Сўнгги ҳодисалар ҳеч қандай ишонч қолдирмайди: Россия мамлакатимизни беқарорлаштиришга қаратилган гибрид урушнинг навбатдаги босқичини амалга оширмоқда”, деди Туск парламентда.
Унинг айтишича, Кремль хизматлари томонидан бир неча ой давомида илҳомлантирилиб, тўғридан тўғри ташкил этилган диверсия амаллари яқин пайтда “танқидий чегарадан ўтди” ва буни энди давлат терроризми деб аташ мумкин.
2022 йилда Россиянинг Украинага тўлиқ ҳужуми бошланганидан бери Польша ва бошқа Европа давлатларида бир қатор ёнғин чиқариш, диверсия ва киберҳужумлар содир бўлиб келмоқда.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь