Россия энди йил бўйи аҳолини армияга чақиради

Олам

image

Россия Давлат думаси учинчи ва охирги ўқишда фуқароларни йил давомида – 1 январдан 31 декабргача муддатли ҳарбий хизматга чақириш имкониятини белгиловчи қонунни маъқуллади. Бу ҳақда дума матбуот хизмати хабар берди

Ҳужжатга кўра, ҳарбий комиссарликлар йил давомида тиббий кўрикдан ўтказиш, психологик кўрикдан ўтказиш, чақирув комиссияси йиғилишларини ташкил этиши мумкин бўлади.

Шу билан бирга, муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилар ўз хизмат жойларига бир хил жадвал бўйича – йилига икки марта: 1 апрелдан 15 июлгача ва 1 октябрдан 31 декабргача жўнатилади.

Эндиликда чақирув қоғозлари аниқ ойларга боғланмаган ҳолда йил давомида чақирилувчиларга юборилади.

Ташаббус муаллифларининг тушунтиришича, бу янгилик ҳарбий хизматга чақирув комиссияларининг юкини енгиллаштириш, чақирув пунктлари ўртасида иш юкини тенг тақсимлаш, ҳарбий хизматга саралаш сифатини ошириш имконини беради.

Қонун лойиҳасига иккинчи ўқишга бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, улардан бири электрон чақирув варақларининг амал қилиш муддатини 30 кунгача чеклайди. Ҳозирги вақтда бундай чақирувлар чексиз муддатга амал қилади, бу эса узоқ муддатга чет элга чиқиш имкониятини самарали равишда чеклайди.

Ҳарбий ҳуқуқшуносларнинг фикрича, янги 30 кунлик қоида ҳарбий хизматга чақириш тезлигини сақлаб қолган ҳолда ҳаракат эркинлигини ҳаддан ташқари чеклашнинг олдини олади.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳарбий хизмат Россия армияси Давлат думаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг