Россия тизими Туркиянинг АҚШ қирувчисини олишига асосий тўсиқ бўляпти

Олам

image

Бугун, 10 декабрь куни Туркия АҚШ билан F-35 қирувчи самолётлари дастурига қайта қўшилиши бўйича музокаралар олиб бормоқда ва Вашингтон музокаралар яқин ойларда ижобий натижа беришига умид қилмоқда. Бу ҳақда “Al-Monitor” хабар берди.

Келтирилишича, Анқара 2020 йилда Россиянинг С-400 авиацияларини сотиб олгани учун Вашингтон уни “Lockheed Martin” (F-35) дастуридан чиқариб ташлаган ва Туркияга нисбатан санкциялар киритганди.

Туркия бу ҳаракатни адолатсиз деб баҳолади ва томонлар АҚШ Президенти Дональд Трампнинг иккинчи муддати давомида бу масалани енгиб чиқишига умид билдирди.

“Қўшма Штатлар Туркия билан уларнинг F-35 дастурига қайта қўшилиш истагини ва Россияда ишлаб чиқарилган С-400 ҳаво мудофаа тизимига эга бўлиши борасида музокаралар олиб бормоқда”, деди АҚШнинг Анқарадаги элчи Том Барак Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Барак агар Туркия F-35 дастурига қайтишни истаса, АҚШ қонунлари Туркияга С-400 тизимидан фойдаланишга рухсат бермаслигини айтди. Шунингдек, у Трамп ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасидаги муносабатлар ҳамкорликнинг янги муҳитини яратганини ва бу деярли ўн йил ичида ушбу мавзу бўйича энг самарали суҳбатга сабаб бўлганини айтди.

“Умидимиз шуки, бу музокаралар келгуси ойларда ҳам Америка Қўшма Штатлари, ҳам Туркиянинг хавфсизлик талабларига жавоб берадиган ютуқ бўлади”, деди у.

Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан “Reuters” агентлигига Туркия ва АҚШ Америка санкцияларини “тез орада” олиб ташлаш йўлини топишига ишонганини ва НАТО иттифоқчилари бу борада иш бошлаганини айтди.

Маълумот ўрнида, Туркиянинг С-400 ларга эгалиги F-35 дастурига қайта қўшилиш учун асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда. Вашингтоннинг айтишича, С-400 лар унинг F-35 қирувчи самолётлари ва НАТОнинг кенгроқ мудофаа тизимларига таҳдид солади. Туркия буни рад этди ва С-400 лар НАТОга интеграция қилинмаслигини айтди. Туркия расмийлари F-35 дастурига қайтиш учун С-400 ларга эга бўлиш қарорини бекор қилиш ғоясини бир неча бор рад этган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Испания Туркиядан қирувчи самолёт сотиб олиши ҳақида хабар берилганди. Самолётлар Turk Aerospace Industries заводларида “Hürjet” инновацион дизайнидан фойдаланилган, 2 ўриндиқли ва товушдан тез қирувчиларини ишлаб чиқаради. Улар Испанияда маҳаллий тизимлар ва Integrated Training System-Combat (ITS-C) платформаси билан мослаштирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ НАТО Россия Туркия F-35 Lockheed Martin

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг